Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Самимий руҳда бошланган форум савол-жавобларга уланиб кетди. Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки коммуникация масалалари бўйича директори Жонатан Чарльз Ўзбекистон президентига савол билан юзланди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
«Жаноб президент, 2017 йилда Ўзбекистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банки фаолиятини кенгайтириш мақсадида келганимизда мамлакатда бошланган ислоҳотлар ҳақида шижоат билан гапиргандингиз. Бу ташаббус ва ҳаракатлар натижасини бугун барчамиз кўриб турибмиз. Инсон қадри улуғланган тамойиллар асосида аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда. Шу ўринда, Ўзбекистоннинг келгуси ривожланиш даражасини қандай кўрасиз? Шу ҳақда фикрингизни билмоқчиман», — деб савол билан Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди Жонатан Чарльз.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори Жонатан Чарльз
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Давлат раҳбари «2016 йилда катта-катта марралар кўзлаганида ҳамма ҳам ишонмаганини» эслаб ўтди.
Кўп қишлоқларда бўламан, ўзим ҳам қишлоқда катта бўлганман ва Ўзбекистон шароитидаги қишлоқ одамларининг ниятларини, истакларини ва уларнинг анча-анча қийналиб қолганларини ўз кўзим билан кўрганим менга жуда катта туртки бердики, ислоҳотларимизни кескин олиб бормасак, одамлар бизга ишонмаслигини мен билардим. Шунинг учун, албатта, оддий одамларнинг ҳаётини, уларнинг муаммоларини билиш нуқтаи назаридан биз жамоамиз билан биринчи кундан, қасамёд қабул қилганимдан бошлаб бир нарсани айтгандимки, бизнинг ҳамма йўналишларимиз инсонни рози қилишдан иборат бўлган.
Фото: Президент матбуот хизмати
- Биз «Тараққиёт стратегияси»ни қабул қилдик. Биласизларми, биз кичкина мамлакат эмасмиз, 35 миллион кишидан ошдик. Бу жуда катта мамлакат. Бизда 60 фоиздан кўпроқ аҳоли ёшлардан иборат. Болаларимиз жаҳон олимпиадаларида фақат спортдан эмас, фанлардан юқори ўринларни олиб келиши мен айтган буюк ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан боболаримиздан мерос қолган илмни, агар изланиб, ҳозирги қўйган режаларимизни амалга оширолсак, албатта, натижаларга эришамиз. Энг катта нарса, инсонларимиз қандайдир эртанги келажакда эмас, натижаларни, ўзгаришларни бугун кўрмоқчи.
Маҳалла тизимини ўзгартириш бўйича катта-катта ҳаракатлар қиляпмиз. Маҳалла деганимизда жамиятимизнинг энг қуйи поғонасида халқимизнинг дарди, муаммолари ҳамма соҳаларда, ишсизни иш билан таъминлаш, тиббиётни тўғрилаш, халқ таълимини жой-жойига қўйиш, мактабгача таълим, аёлларга муносиб иш жойлар яратишдан иборат. Менинг энг катта мақсадим — одамларнинг розилигига эришиш, одамларнинг интилишларига муносиб ишлар қилиш ва одамлар билан кўпроқ мулоқот қилиш. Одамлар деганим — давлат идоралари халққа хизмат қилиш. Мен биринчи масалани инсон, жамият, кейин давлат, деб қўйяпман. Ўзбекистон жуда катта имкониятлари бор мамлакат. Фақат ерости бойликлари эмас, меҳнаткаш, серғайрат, уддабурон халқимиз, шиддатли ёшларимиз бор. Уларга ишониб катта-катта марраларга эришишни тасаввур қиламан, — дея жавоб берди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш