09:51 / 28.03.2022
1 202

Сирдарё ЙПХ масканида тўхтатилган Lacetti ИИБ ходимларидан қочишга уринди

Сирдарё ЙПХ масканида тўхтатилган Lacetti ИИБ ходимларидан қочишга уринди
Фото: Сирдарё вилоят ИИБ
Сирдарё вилоятидаги ЙПХ масканида тўхтатилган Lacetti ИИБ ходимларидан қочишга уринди. Бу ҳақда ахборот берган вилоят ИИБ Lacetti’да таркибида кучли таъсир қилувчи ҳамда гиёҳвандлик моддаси бўлган дори воситалари борлиги аниқланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат 2022 йилнинг 18 март куни соат 15:05 да содир бўлган.

«18 март куни олинган тезкор хабар асосида ДХХнинг вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ ЖҚБ ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ташкил қилинди. Сайхунобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда давлат рақам белгиси ечиб қўйилган Lacetti ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилгач, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний буйруғига бўйсунмай қочган ва йўл четида тўхтаб турган, давлат рақами 20 716 VSF бўлган хизмат автомобилига зарар етказган. Шундан сўнг маскан олдида жойлашган пастликка тушиб кетиб, тўхтаган. Автомашинада бўлган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган», — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машинадан кўп миқдордаги таркибида кучли таъсир қилувчи ҳамда гиёҳвандлик моддаси бўлган дори воситалари топилган. Дорилар далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарё ЙПХ масканида тўхтатилган Lacetti ИИБ ходимларидан қочишга уринди