18:15 / 28.03.2022
1 136

Туркия президенти 29 март куни Ўзбекистонга келади

Туркия президенти 29 март куни Ўзбекистонга келади
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29—30 март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон—Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари ўтказадиган музокараларнинг кун тартибидан икки томонлама дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Асосий эътибор савдо, инвестициялар, инновациялар, саноат, логистика, туризм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга оширишга қаратилади.

«Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади. Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сўнгги марта Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан, 2020 йил 19 февраль куни давлат ташрифи билан Туркияга ташриф буюрганди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса 2018 йил 29 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркия президенти 29 март куни Ўзбекистонга келади