
Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Уразалиевдан ундирувчи Жийемуратованинг фойдасига унинг тарбиясидаги бир нафар вояга етмаган фарзандининг таминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган кундан ижро иши қўзғатилган ва алимент пуллари шу кунга қадар ойма-ой, иркилишсиз ундириб келинган.
Лекин, жорий йилнинг март ойида қарздор бўлимга келиб, алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган ва давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида алиментчи 125 млн. сўм пулини олдиндан тўлаб берди.
Шу сабабли мазкур ижро иши, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар