13:06 / 29.03.2022
854

Сирдарёда ФВВ тизимига ишга киритиб қўйиш учун фуқародан 800 доллар олган шахс ушланди

Сирдарёда ФВВ тизимига ишга киритиб қўйиш учун фуқародан 800 доллар олган шахс ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида фуқарони пул эвазига Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ишга киритиб қўймоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Табдир давомида «Й.О.О.» МЧЖ раҳбари Ҳ.А. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида пора беришга далолат қилиб, фуқаро Б.Р.га танишлари орқали ФВВ тизимига ишга киритиб қўйишини айтгани аниқланган. У эвазига 800 доллар талаб қилиб, Гулистон шаҳар Ўзбекистон шоҳкўчасида жойлашган ресторанда кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда ФВВ тизимига ишга киритиб қўйиш учун фуқародан 800 доллар олган шахс ушланди