21:56 / 30.03.2022
1 331

Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган 14 нафар аёл ушланди

Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган 14 нафар аёл ушланди
Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланаётган аёллар ушланиб, тегишли тартибда жазога тортилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида махсус профилактик тадбирлар ўтказилган. Тадбирлар давомида 14 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланаётгани маълум бўлган. Улар Telegram орқали алоҳида ҳақ эвазига интим хизматларини таклиф қилаётгани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган 6 нафар аёлга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига (фоҳишалик билан шуғулланиш) асосан маъмурий қамоқ жазоси, 8 нафарига эса жарима жазолари тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган 14 нафар аёл ушланди