11:20 / 31.03.2022
1 066

Алимент тўловчи фуқаролар масъулияти оширилмоқда

Алимент тўловчи фуқаролар масъулияти оширилмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси билан 92 нафар қарздорга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, тегишлиги бўйича судларга юборилган.

Бундан ташқари, алиментдан бўйин товлаган 13 нафар шахсга нисбатан жиноят иш қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят ишларининг барчаси айблов далолатномаси билан судларга юборилиши таъминланган.

Жумладан, бошқарманинг суриштирув ва маъмурий амамлиёт шўъбаси томонидан 07.03.2022 йилда А.А.га нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши қўзғатилишига, қарздор А.А. 07.02.2020 йилдаги ЖИБ Боёвут туман судининг ҳукмига асосан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 1 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган бўлишига қарамасдан, хавфли рецидивист бўла туриб, 01.08.2021 йилдан 01.03.2022 йилга қадар 9.960.440 сўмлик алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги ҳолати бўйича тақдим этилган терговга қадар текширув ҳужжатлари асос бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма суриштирув шўъбаси томонидан қарздорга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиниб, мазмунан кўришлик учун судга юборилди.

Ҳозирда алимент қарздорлиги бўлган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилаётганлиги сабабли, алиментдан бўлган қарздорларга амалдаги қонунларга бўйсунишни, тегишли қарздорликлари мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи кўрилмасдан туриб, ўз вақтида тўлашлари лозим.

Бундан ташқари, “Алимент ундирув ойлиги” доирасида Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан қарздор “ота”ларга нисбатан жазо қўллаш билан чегараланмасдан, оилаларни яраштиришга, ажрим ёқасидаги оилаларга оила муқадаслиги, ажримнинг салбий оқибатлари, болаларнинг моддий таъминоти масалалар юзасидан тегишли савобли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Гулистон туманида яшовчи, қарздор А.К фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 01.08.2018 йилдаги №СБ-252-2018-рақамли ижро варақасига асосан, ундирувчи М.К.нинг фойдасига 2 нафар фарзандларини вояга етгунга қадар ҳар ой жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, 26.03.2022 йилда қарздор А.К билан тушунтириш ишлари олиб бориш жараёнида, ундирувчи Л.Х.га 68,4 млн. сўмлик қарздорлик ундирилиши, оиланинг яраштирилиши ҳамда ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан амалда тамомланишига эришилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўловчи фуқаролар масъулияти оширилмоқда