
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида 31 март куни Ўзбекистонда бўлиб турган Исроил давлатининг ваколатли органлари вакилларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Исроил давлати ҳукумати ўртасида Исроил давлатининг меҳнат бозоридаги махсус секторларда ўзбекистонлик ишчиларни вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги битим» ва баённома лойиҳалари кўриб чиқилиб, фуқароларимизни ушбу давлатда иш билан таъминлаш бўйича музокаралар ўтказилган.
Музокараларда икки томон вакиллари мазкур битим лойиҳасини жорий йилнинг апрель—май ойларида имзолашга келишиб олган. Шунингдек, олиб борилган музокаралар тўғрисида учрашув баённомаси имзоланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар