Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Пахтачи тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли «Қора-қўтон» олтин қазиб олиш кони атрофида мунтазам равишда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш ва сотиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ аниқланган.
Пахтачи туманида яшовчи жиноий гуруҳнинг 8 нафар аъзолари ушланган. Улар томонидан фойдаланиб келинган 1 дона драбилка, 1 дона тегирмон, 1 дона газ баллони, 700 килограмм руда тошлари ва 400 кг олтин аралашмали тупроқ далилий ашё сифатида олинган.
Жиноий гуруҳ аъзолари руда тошларини қайта ишлаш мобайнида ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб келган. Улар давлатга 275 миллион сўм миқдорида зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади