date
views 961

«Аёллар дафтари»га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

«Аёллар дафтари»га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин
Ҳукуматнинг 31 мартдаги қарори билан «аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Низомга мувофиқ, «аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
- ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
- тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
- қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:
- оилавий тадбиркорлик учун — 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
- чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
- боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

Аёлларга 5 миллион сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

Қайд этилишича, мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан «аёллар дафтари»га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аёллар дафтари»га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин
-->