Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳудудларда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида вояга етмаган болаларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган фуқаролар аниқланди, деб хабар беради ЎзА.
Хусусан, Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро Х.Х. махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз яшаш хонадонида ҳужра ташкил қилиб, 19 нафар вояга етмаган болага диний таълимот берган. Фуқаро Ж.Т. диний йиғилишлар ўтказиш тартибини бузиб, мазкур ҳужрада таълим олаётган болаларга имомлик қилиб келган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилган. Суд томонидан ҳуқуқбузарларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қонунчиликка кўра, агарда шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг яна шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланса, Жиноят кодексининг 229−2-моддасига асосан (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди