Вазирлар Маҳкамасининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси («Ўздавзахира») «Ўздонмаҳсулот» АК ва хусусий корхоналар билан биргаликда 2022 йил апрель — июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилиш бўйича таклифига розилик берилди.
Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умрзоқов ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон ҳукумати, Қозоғистоннинг «Продовольственная контрактная корпорация» миллий компанияси акциядорлик жамияти ва буғдой (ун) экспорт қилувчи бошқа корхоналари билан Ўзбекистонга 100 минг тонна буғдойни (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилиш бўйича келишувга эришишни таъминлайди.
Бунда, «Ўздавзахира» қўмитаси томонидан Қозоғистоннинг «Продовольственная контрактная корпорация» миллий компанияси акциядорлик жамияти ва буғдойни экспорт қилувчи бошқа корхоналаридан 2022 йил апрель — июль ойларида 100 минг тонна 3-синф буғдойни (бир қисми ун) етказиб бериш бўйича импорт шартномалари имзоланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, мазкур қарор доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш зарурати юзасидан асослантирилган таклиф киритади.
Импорт қилинган буғдой (ун) ва ўсимлик ёғи ҳажмлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифлари асосида биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди