
Ижтимоий тармоқда тарқалган, «Қамчиқ» давонида юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди.
Маълум бўлишича 3 апрель куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида, 1979 йилда туғилган ҳайдовчи, М.К. тиркама уланган «Mercedes-benz» русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, йўлнинг 197-километрига етган вақтда, хавфли бурилиш жойида бошқарувни йўқотиши оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиб, ЙТҲ оқибатлари бартараф этилган. Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар