1 808
Чироқчида фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал акс этган видео бўйича расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудида фермерлар ва ички ишлар органи ходимлари ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат 31 март куни соат 09:00 да Чироқчи тумани «Оқ олтин» маҳалласида жойлашган «Шомурод ота» фермер хўжалигида содир бўлган. Ферма раҳбари А.Д. ўзига тегишли бўлган 20 гектар ер майдонини шудгор қилмоқчи бўлганида бир нечта фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. Шу сабабли фермер ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар бергач, ходимлар воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини сақлаб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган.
Ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Шу ўринда ижтимоий тармоқ фаолларидан ички ишлар орга ходимларининг фаолияти тўғрисида асоссиз, нотўғри ёки ёлғон хабарларни тарқатмасликларини, бундай ҳолатлар учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларда айтилишича, «Шомурод ота» фермер хўжалиги раҳбари кичик фермерларни алдаб, бирга ишлаймиз деб, уларни ерларини ўз номига ўтказиб олган. Бундан норози бўлган ер эгалари ерларини қайтариб олиш учун жанжал кўтарган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди