Фото: Наманган вилоят ИИБ
Наманганда икки нафар аёлни Қирғизистон орқали Туркияга фоҳишалик учун юборишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чортоқ туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган Насиба Муродова (исм-шариф шартли) ушланди. У Норин туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган икки аёл билан бирга Андижон вилоятида жойлашган «Дўстлик» чегара постидан ўтаётганида тўхтатилди.
Суриштирувлар давомида Насиба Муродова уларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Қирғизистон орқали Туркияга учириб юбормоқчи бўлгани аниқланди. Шу жойнинг ўзида «Ўш—Истанбул» авиарейси учун икки нафар аёлга олинган авиачипталар тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Насиба Муродовага нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди