Наманган вилояти Косонсой туманидаги масжидда ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 2 апрель куни Косонсой туманида яшовчи фуқаро (1958 йилда туғилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда шу куни соат 20:00 ларда «Жомий» маҳалласида жойлашган «Аълохон Маҳдум» жоме масжиди таҳоратхонасига таҳорат қилиш учун кириб, эгнида бўлган курткасини илгичга илиб қўйган вақтида номаълум шахс курткаси ва чўнтагида бўлган нархи 1 миллион сўмлик телефон аппаратини, 2 дона банк пластик карточкаларини ўғирлаб кетганини маълум қилган. Фуқаро қоидабузар шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди