ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.
Хусусан, пойтахт томон ҳаракатланган Фарғонада яшовчи шахс бошқарувидаги Nexia Тошкент вилоятининг «Чинор» ЙПХ масканида тўхтатилиб, автомашинада 1196 дона «Тропикамид», 5544 дона «Регапен» ва 56 дона «Лирика» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур дори воситаларини қабул қилиб олган вақтида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 30 ёшли фуқаро қўлга олинган.
Қирғизистондан олиб келинган дори воситаларини Тошкент шаҳрига бериб юборган, Наманган вилоятида яшовчи шахс ҳам Андижон вилоятида ушланиб, унинг Nexia русумли автомашинасида бўлган 1002 дона «Тропикамид» дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи 47 ёшли фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бўлган 495 дона «Тропикамид» дори воситалари ўрнатилган тартибда олиб қўйилган. Ушбу дори воситаларининг эгаси — Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли шахс қўлга олинган.
Учтепа туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинадан эса 1680 дона «Регапен» дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Наманган вилоятида яшовчи шахс бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашина Шайхонтоҳур тумани ҳудудида тўхтатилган ва унда 198 дона «Тропикамид» дори воситалари борлиги аниқланган. Шунингдек, уларни сотиб олмоқчи бўлган, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 57 ёшли шахснинг яшаш хонадонидан 50 дона «Тропикамид» ва 56 дона «Регапен» дори воситалари олинган.
Юнусобод туманида қайд этилган ҳолатда марихуана гиёҳвандлик воситаси ҳамда мефедрон синтетик моддасини тайёрловчи нарколаборатория ташкил этилган 31 ва 29 ёшли икки фуқаро қўлга олинган.
Таъкидланишича, ушбу шахслар гиёҳванд моддаларни Telegram’даги махсус гуруҳлар орқали сотиш билан шуғулланган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди