21:00 / 05.04.2022
1 169

Мактаб директорларига талаб кескин кучайтирилади

Мактаб директорларига талаб кескин кучайтирилади
Президент раислигида халқ таълими соҳасига бағишланган йиғилиш давом этаётгани хабар берилганди. Йиғилишда мактаб директорларига нисбатан талаб кескин кучайтирилиши таъкидланди.

«Қайси мактаб директори ҳаракат қилаётган бўлса, натижа бўлаяпти. Аксинча, шароит яхши бўла туриб, ўзгариш қила олмаётган директорлар ҳам кўп», — деди Президент.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизимини жорий этиш топширилди. Бундан буён директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади.

Жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш асосида 193 та таълим муассасалари негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактабларни ташкил этиш таклифлари ишлаб чиқилди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари 1 августга қадар ўз ҳудудидаги ушбу мактабларни таъмирлаш, замонавий жиҳозлаш, яшаш ва овқатланиш учун шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди.

«Янги ўқув йилига қадар 173 та мактаб тайёр бўлиши шарт ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар. Қолган 20 та ихтисослашган мактаб кейинги ўқув йилига қадар топширилиши шарт», — деди Президент.

Шавкат Мирзиёев аввалроқ ўқитувчиларни қайта тайёрлашга 100 минг доллар ажратилишини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб директорларига талаб кескин кучайтирилади