Мамлакатимизда алимент тўлаш мажбуриятларини белгиловчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармасининг туман-шаҳар бўлимлари иш юритувида алимент ундириш билан боғлиқ 12.702 та ижро ҳужжатларидан 7.780 та ҳужжатлар бўйича ундирув Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64, 67-моддалари асосида қарздорларнинг иш ҳақларига қаратилган.
Вилоят бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 2 апрель куни вилоятдаги йирик корхона ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида алимент тўловларининг иш ҳақидан ушлаб қолиниши юзасидан тадбир ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан ижро ҳужжатлари бўйича ҳар бир ундирувчи номига очилган банк картасига алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу банк картасига ўз вақтида ўтказилиши ҳамда Адлия вазирлигида 08.09.2009 йилдаги 1980-сон билан рўйхатга олинган “Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш Қоидалари” асосида тўловни амалга оширишдир.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари В.С.Тошпўлатов томонидан тадбир иштирокичиларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?