date
views 947

Самарқандда мансабдор шахсдан пул ундирмоқчи бўлган сохта “блогер” ушланди

Самарқандда мансабдор шахсдан пул ундирмоқчи бўлган сохта “блогер” ушланди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Нарпай туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Н.Х., туман ҳокимлиги мансабдорларидан моддий маблағ ундиришни мақсад қилиб, уларнинг фаолияти хусусидаги асоссиз ва нохолис материалларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш йўли билан таҳдид қилган. Сўнг ушбу материалларни тарқатмаслик эвазига 15 миллион сўм миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилган.

2022 йил 6 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Н.Х. мансабдор шахсдан товламачилик йўли билан 15 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда мансабдор шахсдан пул ундирмоқчи бўлган сохта “блогер” ушланди