11:30 / 07.04.2022
1 010

Шахрисабзлик ота ўз фарзанди учун 20 млн сўмдан ортиқ алимент пулларини тўлади

Шахрисабзлик ота ўз фарзанди учун 20 млн сўмдан ортиқ алимент пулларини тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Шахрисабз туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2017 йил 03 апрель кунидаги суд буйруғига асосан қарздор Ф.Аширов ҳисобидан ундирувчи У.Шоназарова фойдасига икки нафар 03.02.2013 йилда туғилган Муртазаев Фарход исмли ва 22.03.2017 йилда туғилган Муртазаев Фозил исмли фарзандларининг таъминоти 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йил 09 декабрда келиб тушган.

Ижро харакатлари давомида, қарздор Ф.Ашировнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳудудқари вақтинча чекланган.

Шунингдек, қарздорнинг номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотлардан сўровномалар олинган ва аниқланган мол-мулкларига нисбатан таъқиқлан қўйилган.

Бундан ташқари қарздорни алимент тўловларини ўз вақтида тўлаши тўғрисида давлат ижрочиси томонидан огохлантиришлар берилган.

Қарздорнинг 2022 йил март ойи ҳолаатида алиментдан бўлган қарздорлиги қайта ҳисобланганда алимент қарздорлик 20 млн 745 минг 715 сўмни ташкил қилган ва ушбу пул маблағлари 06.04.2022 йилда Бюронинг Шахрисабз туман бўлими ҳодимлари томонидан ундирилиб, ундирувчи У.Шоназарованинг пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шахрисабзлик ота ўз фарзанди учун 20 млн сўмдан ортиқ алимент пулларини тўлади