
Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, 2022 йил 7 апрел куни соат 5:56ларда Оқдарё тумани “Наврўз” МФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Агро Сервис” машина-трактор паркида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг воқеа жойига 5та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Улар ҳодиса жойига соат 6:00да етиб борган ва соат 6:50да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида МТП ҳудудидаги токарлик цехи жойлашган бинонинг 150 метр квадрат майдонида шифт, том ва ички қисмидаги дастгоҳлар ёниб кетган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар