Кадр: Telegram
«Андижон» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ҳибсга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 3 март куни Андижондаги «Дўстлик» постида юк машинаси тўхтатилган ва ҳужжатларда унга 5780 долларлик товарлар ортилгани кўрсатилган. Постда товарларни текшириш иложи бўлмагани сабабли юклар «Андижон» ташқи иқтисодий фаолият постига йўналтирилган.
«Қизиғи шундаки, орқадан 30-40 дақиқа ўтиб, товарлар божхона кўригидан ўтказилмай, божхона омборидан олиб чиқиб кетилади. Юклар чиқиб кетганидан 10 дақиқа ўтиб, товарлар импорт божхона режимига расмийлаштирилади. Боз устига бошқа ходимнинг электрон калити орқали. Аммо ушбу юк автотранспорт воситаси Давлат божхона қўмитаси раҳбариятининг махсус топшириғига биноан Шахсий хавфсизлик бошқармаси тезкор ходимлари томонидан тезкор кузатувга олинганини на юк эгалари, на уларнинг божхона постидаги ҳамтовоқлари билмас эди», — дейилади хабарда.
Божхона омборидан ўз манзилига йўл олган юк автотранспорти Андижон шаҳри Гулзор кўчасида тўхтатилган. Юк автомашинаси божхона омборига қайтарилиб, ундаги товарлар тўлиқ кўздан кечирилганида, ҳужжатларда кўрсатилмаган 31 турдаги товарлар ортилгани фош бўлган.
Шундай қилиб, ҳужжатларда кўрсатилмаган кийим-кечаклар, пойабзаллар, косметика воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа товарларнинг умумий қиймати 5 миллиард 565 миллион сўмдан ошмоқда. Агарда ушбу товарлар қонуний йўллар билан импорт қилинганида, давлат бюджетига қарийб 2 миллиард сўмдан ортиқ божхона тўловлари ундирилган бўлар эди.
19 март куни Давлат божхона қўмитасида коррупцияга қарши кураш масаласида бўлиб ўтган навбатдаги хизмат йиғилишида юқоридаги воқеанинг қўштирноқ ичидаги 4 нафар қаҳрамони ҳам иштирок этган. Йиғилишда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган ва «Андижон» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ва 2 нафар ходими шу ернинг ўзида ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтганди. Ўшанда давлат раҳбари «божхона тизими пастдан бошлаб энг юқори бўғингача ўзгариши кераклиги»ни қайд этган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди