Жиззах шаҳрида 23 ёшли йигит собиқ севгилисидан сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларни интернетга чиқариб юбормаслик учун 400 АҚШ доллари сўраган. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, 19 март куни Жиззах шаҳрида яшовчи 23 ёшли аёл шаҳар ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилган. Унда Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи собиқ йигити унинг сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларини интернет орқали тарқатиб, яқин қариндошларига кўрсатиш билан уни қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига қиздан 400 доллар сўраган.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида йигит пулларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди