17:51 / 07.04.2022
1 129

ДХХ имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган банк ходимини ушлади

ДХХ имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган банк ходимини ушлади
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Чиноз туманидаги тижорат банкларидан бирининг ходими «Х.А.» содир этган ноқонуний фаолият фош этилди.

Хусусан, «Х.А.» мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 2020 йилда турмуш ўртоғи номига деҳқон хўжалиги ташкил этиб, уни ўзи ишлайдиган банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган.

Сўнгра «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида 15 нафар фуқарога ажратилган жами 397,3 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини деҳқон хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, фуқароларга нақдлаштириб бериши натижасида ушбу маблағлар мақсадсиз сарфланган.

Шунингдек, «Х.А.» 2021 йилда 3 нафар яқин таниши номига деҳқон хўжаликлари ташкил қилиб, уларни ҳам банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган ва «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида 71 нафар фуқарога ажратилган жами 2 млрд. 182 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ушбу хўжаликлар орқали нақдлаштириб бериши натижасида мазкур маблағлар мақсадсиз сарфланган.

Бундан ташқари, 2020 йилда 10 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан мини печлар харид қилиш учун 60 млн. сўм миқдорида кредит ажратилишига эришган ва уларни ҳам ўзига тегишли таъминотчи деҳқон хўжалиги ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.

Ҳозирда «Х.А.»га нисбатан Жиноят Кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган банк ходимини ушлади