Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида Бош прокуратурага янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатишни топширган.
Йиғилишда Бухоро, Сирдарё, Хоразм вилоятларида цемент корхоналари йўқлиги учун «Ўзбекистон темир йўллари» ушбу вилоятларда йўл қуриш учун темир йўл орқали цемент ва шағал ташишга 50 фоиз чегирма берадиган бўлган.
Шунингдек, йўл кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 майдан бошлаб йил якунига қадар импорт қилинаётган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади. Мазкур ишларга қўшимча 500 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Қайд этилишича, жорий йилда халқаро молия ташкилотларидан 80 миллион, келгуси йилда бу ишларни кенгайтириш учун 200 миллион доллар маблағ жалб қилиш чоралари кўрилади.
Пойтахтда ҳам 250 километр цемент-бетон қопламали йўллар қурилади. Бу ишлар учун Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод қилишга ажратилган 1 триллион сўмга яна 200 миллиард сўм йўналтиради.
Булардан ташқари, 2022 йилда туман марказлари ва шаҳарларда 670 километр пиёда ва велосипед йўлаклари барпо этиш режа қилингани, улар ҳам цемент-бетондан бўлади.
Март ойида 25 кун давом этган ёғингарчилик дренаж тизимидаги камчиликларни кўрсатган, шу боис давлат раҳбари ушбу йўлакларни лойиҳалашда лотоклар қуришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш кераклигини айтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди