19:19 / 07.04.2022
1 370

Қашқадарёда ёш бола кўз ўнгида эшакларни калтаклаган ота-болага чора кўрилди

Қашқадарёда ёш бола кўз ўнгида эшакларни калтаклаган ота-болага чора кўрилди
Фото: Видеодан кадр
Бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда икки киши ёш боланинг кўз ўнгида бир нечта эшакни аёвсиз калтаклаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Қашқадарё вилояти суди ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Тилавовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса Чироқчи туманидаги «Лангар» МФЙ Тўлақўрғон қишлоғида содир бўлган. Эшакларни калтаклаган икки киши ота-бола бўлиб, ўғил вояга етмаган мактаб ўқувчиси бўлган.

Ф.Тилавовнинг билдиришича, эшакларни аёвсиз калтаклаган ота А.Илёсов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми (вояга етмаган шахс ҳозирлигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ёхуд ҳайвонларнинг майиб бўлишига олиб келиш) билан айбдор деб топилган. Унга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Унинг ўғли Б.С. вояга етмагани учун унинг хатти-ҳаракати учун ҳам отаси жавобгар бўлган. Шу тариқа А.Илёсов МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан айбли деб топилган. Судья унга БҲМнинг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўллаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ёш бола кўз ўнгида эшакларни калтаклаган ота-болага чора кўрилди