23:30 / 09.04.2022
3 183

СамДУ ректори президентга таълимдаги камчиликларни бирма-бир санаб берди

СамДУ ректори президентга таълимдаги камчиликларни бирма-бир санаб берди
Шавкат Мирзиёев раислигида 5 апрель куни халқ таълимидаги ишларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Самарқанд давлат университети ректори президентга тизимдаги муаммоларни бирма-бир санаб берди. Бу «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Менимча» кўрсатувида намойиш қилинди.

«Самарқанд вилоятини мактабларини ўргандик. 57 минг ўқитувчидан камида ярими университетда ўқимаган, чала ўқиган менга ўхшаган ректор ёлғондан диплом бериб юборган. Кўпчилиги ёлғон диплом билан мактабга борган.

Ўқитувчилардан ёзма имтиҳон олдик. Уларнинг 50–60 фоизи ўзи ўтадиган фандан баҳоси — икки. Қолгани ўзига яраша – уч, тўрт, бешлиги жуда оз. Шунинг учун биз ўз фанидан кучли бўлган ўқитувчилар малакасиз ҳамкасбларини ўқитиши кераклиги ҳақидаги қарорга келдик.

Кўп ёлғонлар бартараф этиляпти, лекин айримлари давом этяпти. Муаллимга тоифа бериш – ёлғон, малака ошириш тизими – ёлғон, нима қилаётганини уларнинг ўзи ҳам билмайди. Илгари бир ойлик малака ошириш тизими бор эди. 4–5 йил университетда ўқимаган одамга қандай қилиб бир ойда билмаган фанини ўргатиш мумкин? Мумкин эмас бу
».

Муаммоларни кетма-кет санаб бу борада ўзига хос ечим таклиф қилган профессор, гапининг охирида президентдан узр сўраб қўйди.

«Минг бор узр, кўп гапириб юборган бўлсам», – деб гапини тугатди ректор.

Шавкат Мирзиёев бунга жавобан: «Бу кўп эмас, тўғри гап, қачонлардир гапиришимиз керак. Шунинг учун педагогика бўйича қарор тайёрланяпти, ўз таклифларингизни берасиз», – деди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » СамДУ ректори президентга таълимдаги камчиликларни бирма-бир санаб берди