Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида олтин қазиб олиш билан шуғулланганлар аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида таркибида соф олтин моддаси бўлган руда тошларни талон-торож қилиш билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Пахтачи туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Д.А. ва 1992 йилда туғилган Б.Ш.нинг яшаш хонадонларида ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган тахминан 7,5 тонна руда тошлар, 4 та қум тегирмони ҳамда 1 та қум қуритиш печи борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади