date
views 1 488

Ўзбекистонда инсофсиз рақобат олиб бораётганларга санкция қўлланилади

Ўзбекистонда инсофсиз рақобат олиб бораётганларга санкция қўлланилади
Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, қуйидагилар учун молиявий жарималар жорий этилади:

— товар ва молия бозорида рақобатни чеклашга олиб келувчи келишувлар (келишиб олинган ҳаракатлар);

— товар ва молия бозоридаги устун (монополь) мавқени ҳамда юқори музокара устунлигини суиистеъмол қилганлик, маҳсулотлар нархини асоссиз оширганлик ва инсофсиз рақобат;

— хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ва устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни сотиб олиш бўйича битимлар тузишда рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик;

— оммавий савдоларда рақобатга зид ҳаракатлар амалга оширганлик ва монополияга қарши талабларни бузганлик.

Президент топшириғи билан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини киритиш, унда аниқ миқдорлар ва молиявий санкцияларни қўллаш тартиби белгилаб қўйилиши топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда инсофсиз рақобат олиб бораётганларга санкция қўлланилади