Тошкентда Mercedes-Benz машинаси ёниб кетди

Тошкентда Mercedes-Benz машинаси ёниб кетди
Фото: Видеодан скрин
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 10 апрель куни Mercedes-Benz машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, соат 13:43 да Мустақиллик шоҳкўчасида ҳаракатланиб кетаётган автомобилда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:49 да ёнғинга етиб бориб, ҳолат 13:52 да бартараф этилган.

Ёнғинда автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар