Тошкент вилояти Чорбоғ қўрғонида 5 апрель куни психотроп моддасини сотаётган шахс тезкор тадбир давомида ушланди, деб хабар бермоқда Тергов департаменти.
Қайд этилишича, шу куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли чегара тезкор хизмат бўлими ходимлари ва Бўстонлиқ тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор қидирув тадбири ўтказилган. Тадбир давомида М.Ж. (30 ёшли) ва М.Т. (23 ёшли) Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида жойлашган «Бочка» кафесининг овқатланиш шохобчаси автотураргоҳида ушбу тадбирга шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 800 минг сўм пул эвазига «Соль альфа-ПВП» моддасини сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд-кимёвий экспертизасида шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқародан олинган сариқ рангли резина қопча текширилган. Натижада оғзи маҳкамланадиган полимер пакетчани ичидаги оқ-сариқ рангли ялтироқ кристалл-кукунсимон модданинг таркибида алфа-пирролидиновалерофенон (а-РВР) моддаси мавжуд бўлиб, унинг соф оғирлиги 0,101764 граммни ташкил этиши аниқланган.
Ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 3-қисми «б» банди (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди