12:19 / 11.04.2022
1 269

Ёш қизчаларини аёвсиз калтаклаган аёл қилмиши сабабини айтиб берди

Ёш қизчаларини аёвсиз калтаклаган аёл қилмиши сабабини айтиб берди
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида она ўз фарзандларига озор бериб, уларни хўрлаётгани тасвирланган видео тарқалган эди. Қорақалпоғистон ИИВ ходими билан суҳбатда она нима сабабдан бундай ёвуз ишга қўл урганини маълум қилди.

«Қизларимни уриб видеога олганим сабаби — эрим Россияда эди, мен фарзандларим билан бирга ёлғиз яшардим. Видеони юбориб, укалари балки келиб бизга қарашар деганим, барибир келишмади. Ўртада ота-онам касал бўлиб, шок ҳолатда эдим. Қизларимни урганимдан пушаймонман», — дейди у.

«Видеога ўзим олдим ва эримга жўнатдим, менга раҳми келар, уйидагиларга айтар, бизни ёнимизга келишар деб, лекин ундай бўлмади. Кейин яна видеога олиб жўнатдим, яна таъсир қилгани йўқ. Худо кўзимни очди. Отам ўлди. Шу норасидаларни кўз ёши шу деб биламан», — қўшимча қилади аёл.

Фарзандларининг тўнғичи беш, кичкинаси икки ярим ёшда.

Аёлнинг айтишича, ҳозирда эр-хотин бахтли яшамоқда, бироқ қайнонаси уларни кўра олмай, эски видеоларни тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёш қизчаларини аёвсиз калтаклаган аёл қилмиши сабабини айтиб берди