Фото: Getty Images
Россиялик миллиардер Роман Абрамович «Валенсия»нинг янги хўжайинига айланиши мумкин. Клуб акцияларини қўлга киритишга даъво қилаётган испан жамоасининг собиқ вице-президенти Мигел Сорио «Челси»нинг собиқ эгаси «кўршапалак»ни сотиб олишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
«Питер Лим Лондонда клубни 250 миллион еврога сотишга уриниб кўрди, аммо улгурмади. У яқинда матбуотга иккита — мендан ва россиялик олигархдан таклиф борлиги ҳақидаги маълумотни тақдим этди», — деб ёзилган Сорионинг ОАВга юборган хатида.
El Desmarque’нинг хабарига кўра, нашрнинг клубдаги манбалари «Валенсия»нинг сотувга қўйилганини инкор этмоқда.
Россиялик тадбиркорнинг вакили ҳам «Маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дея ушбу хабарни рад этди.
Аввалроқ, Абрамович Туркиянинг «Гўзтепе» клубини сотиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди. Кейинчалик бу маълумот ҳам инкор этилганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Абрамович Украинадаги вазият туфайли «Челси» бошқарувини клуб хайрия фондига топширди. 3 март куни эса 2003 йилдан бери бошқариб келаётган жамоасини сотишга қарор қилганини маълум қилди.
Абрамовичга нисбатан қўлланган санкциялар туфайли «Челси» ўй ўйинларга чипта сотиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Шундан сўнг клубнинг бош ҳомийси жамоа билан ҳамкорликни тўхтатди. Бундан ташқари, «Челси»нинг банк ҳисоблари ҳам музлатилди.
Роман Абрамович, Валенсия, Ла Лига гранди, Сотиб олмоқчи “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”