
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Тошкент вилояти ИИББ Коррупцияга ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши кураш бўлинмаси ҳамда ҳамда Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан Нурафшон шаҳрида назорат-рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида фуқаро Э.Қ. (фермер хўжалиги раҳбари) Пискент тумани ҳокимлиги томонидан ижарага берилган, туманнинг «Ўзбекистон» массивидаги 6 гектар ер майдонини ҳужжатлаштириб беришни 53 минг АҚШ долларига келишиб, аризачидан бошланғич бадал сифатида талаб қилган 5 300 АҚШ долларининг 5 минг долларини олаётган вақтида ушланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Маълум бўлишича, «Ўзбекистон» массивидаги 24 гектар ер майдони фуқарога фермер хўжалиги билан шуғулланиш учун 50 йилга ижарага берилган бўлган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Э.Қ. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси ва 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар