21:20 / 11.04.2022
1 235

ЙПХ ходимининг ўзи қоида бузди. Блогер талаби билан унга маъмурий баённома тузилди

ЙПХ ходимининг ўзи қоида бузди. Блогер талаби билан унга маъмурий баённома тузилди
Фотоколлаж: «Дарё»
Қашқадарёда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини назорат қилишга келган Самарқанд ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими қоидабузарликка йўл қўйди. Блогер Мақсуд Музаффаров талаби билан қоидабузар инспекторга маъмурий баённома тузилди.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган блогер Мақсуд Музаффаров воқеа 2022 йилнинг 30 март куни содир бўлганини айтмоқда.

Блогернинг айтишича, Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори Шавкат Зайниев ҳамкасблари билан бирга Қашқадарё вилоятига сафарбар қилиниб, ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олишни мақсад қилган.

«Дарё» Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимларининг Қашқадарёга юборилиши сабабига аниқлик киритиш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Азиз Муродов билан боғланди.

Азиз Муродов айни пайтда даволанишда эканини айтиб, Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари телефон рақамини берди. Бироқ масъул билан боғланиш имкони бўлмади.

Блогер Мақсуд Музаффаров ЙПХ ходими Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)да назарда тутилган қоидабузарликни содир этганини, бунинг учун ходимга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солиниши кераклигини айтмоқда.

«Telegram’даги бот орқали ходимга қанча жарима тузилганини ҳам билдим. Давлат рақами 30 920 VSF бўлган автомобиль ҳайдовчиси Шавкат Зайниевга маъмурий баённома тузилиб, 540 минг сўм жарима ёзилган. ЙПХ ходими мазкур жаримани 2022 йилнинг 14 мартига қадар тўласа, жариманинг 70 фоизини тўлаб қутулади. Агар шу муддат ичида тўламаса ЙПХ инспектори 540 минг сўм жарима тўлаши керак бўлади», — дейди блогер.

Блогер Мақсуд Музаффаров аввалроқ интернетда ЙПХ ходимининг саводсизлигини исботлаб бериши билан танилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ ходимининг ўзи қоида бузди. Блогер талаби билан унга маъмурий баённома тузилди