Германия концерни Украинага танклар етказиб беришга тайёрлигини билдирди

Германия концерни Украинага танклар етказиб беришга тайёрлигини билдирди
Фото: Getty Images
Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни Украинага илгари фойдаланилган Leopard 1 танкларини етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда концерн бошқаруви раиси Армин Паппергер маълум қилди.

"Дастлабки Leopard 1 олти ҳафта ичида етказиб берилиши мумкин", - деди у. Танклар Украинага жўнатилиши учун Германия ҳукуматининг розилиги талаб қилинади.

Паппергернинг сўзларига кўра, Rheinmetall Украинага бошқа мамлакатлар армияларининг эски захираларидан 50тагача Leopard 1 танкларини етказиб бериши мумкин. Ҳозирда танкларнинг техник ҳолати баҳоланмоқда.

Концерн раҳбарининг айтишича, украин ҳарбийлари ушбу техникадан фойдаланишни бир неча кун ичида ўрганиб олиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар