08:35 / 12.04.2022
1 169

Бухорода саксовул ўғирлаган фуқаролар 36 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди

Бухорода саксовул ўғирлаган фуқаролар 36 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди
Фото: Миллий гвардиянинг Бухоро вилоят бошқармаси
Бухорода чўл ҳудудидан саксовул ўғирлаган фуқаролар табиатга 36 миллион сўм зарар етказди. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси катта офицери, катта лейтенант Муроджон Раҳматуллаев хабар берди.

Вилоятнинг Пешкў тумани «Бобоҳожи» маҳалласида яшовчи фуқаролар — М.М. ҳамда З.М. ўзларига тегишли «ГАЗ-53» русумли иккита автомашинада ҳар бири уч нафардан ёлланма ишчи ёллаб, саксовул ўсимлигини ўғирлаган.

«Улар Ромитан тумани ‘Қизилравот’ маҳалласи ҳудудига қарашли чўлга яширин йўллар орқали кириб, саксовул ўсимлигини синдириб, пайҳон қилган. М.М. маҳалладошлари — Ш.Т. ҳамда А.Т.дан иборат ёлланма ишчиси билан, З.М. эса Д.Т., Ш.Н. ҳамда Қ.Х.лар билан саксовул йиғиб, юк машиналарига ортган. Уюшган гуруҳлар ортга қайтаётганда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят экология бошқармаси ходимлари томонидан ушланди», — дейди Муроджон Раҳматуллаев.

Фото: Миллий гвардиянинг Бухоро вилоят бошқармаси
Қайд этилишича, саксовул ўғрилари қўлга тушган бўлишига қарамасдан қочишга уринган. Бироқ Жондор туманининг Мохончўл ҳудудида қўлга олинган. Ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан фуқаролар — М.М. ҳамда З.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган умумий 36 миллион сўм зарар жарима сифатида ундириладиган бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода саксовул ўғирлаган фуқаролар 36 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди