Бахтиёр ва саодатманд умматмиз! Ҳар бир амалимиз ўзимиз учун манфаатли бўлиши баробарида, уларни бажариб ҳам савоб оламиз, ҳам соғлигимизни тиклаймиз.
Яқин дўстларимдан бири Францияга сафари асносида содир бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб берди.
Францияга сафаримиз давомида бир куни одатдагидек намоз ўқиш учун таҳорат олишга киришдим. Ортимдан кимдир мени кузатаётганини сездим. Яхшиликка йўйиб, таҳорат олавердим. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг у мени чақириб:
— Кимсан? — деб сўради. Мен унга:
— Мусулмонман, — дедим. У:
— Қаердан келдинг? деди. Мен:
— Покистондан келдим, дедим. У яна кутилмаган бир савол билан мени ажаблантирди:
— Покистонда нечта жиннихона борлигини биласанми? — деди. Бу ғаройиб савол бўлгани учун мен ҳаяжондан:
— Билмайман, — дедим. У:
— Ҳозир сен нима қилдинг? — деб сўради. Мен:
— Таҳорат олдим —, дедим. У:
— Бу ишни ҳар кун қиласанми? — деди. Мен:
— Бир кеча-кундузда беш маҳал қиламан, — дедим. У эса ўзига-ўзи “оҳ, қаранг-а” деди-да, савол беришни тўхтатди. Мен ундан:
— Бу нарсаларни сўрашингдан мақсадинг нима? — дедим. У:
— Мен шу ердаги ақли заиф кишилар учун ихтисослашган госпиталда жарроҳ бўлиб ишлайман. “Одамларнинг ақли нега заифлашади?” мавзусида илмий тадқиқот олиб бордим ва шунга амин бўлдимки, инсон миясидан бутун жисмга хабар етиб туради, жисмимиз сигнални қабул қилгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайди.
Миямизда бир неча нозик томирлар бор. Улар бўйнимиз орқали бутун жисмимизга тарқаб кетган. Шуни аниқладимки, инсоннинг сочи қанча узун бўлса, бўйиннинг орқа қисми шунча қуруқлашиб бораверади ва томирларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Томирлар қуруқлашган сари тортила бошлайди. Оқибатда инсон мияси ишламай қолиши мумкин. Биз докторлар чуқур изланиб, инсон ҳар куни камида тўрт маҳал бўйиннинг орқа қисмини ҳўллаб туриши зарур, деган хулосага келдик. Мен бугун сенинг юз-қўлингни ювганингдан сўнг бўйнинг ортига ҳам сув етказганингни кўриб ҳайратда қолдим. Сен каби ювинган инсон ҳаргиз ақли заиф бўлмайди, деган хулосага келдим.
Дарҳақиқат, Ислом буюрган ҳеч бир амал беҳуда эмас. Вақт ўтган сайин илоҳий мўъжизалиги, башарият учун кони фойда экани аён бўлмоқда. Биргина мустаҳаб амал — бўйинга масҳ тортишда шунча фойда бор экан. Энди бир суннат, вожиб ва фарзларни кўз олдингизга келтиринг!?
Қанчалик бахтиёр ва саодатманд умматмиз! Ҳар бир амалимиз ўзимиз учун манфаатли бўлиши баробарида, уларни бажариб ҳам савоб оламиз, ҳам соғлигимизни тиклаймиз.
Манба: Vakillik.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди