Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси
Андижон шаҳрида хонадонида фоҳишахона ташкил этиб, қўшмачилик билан шуғулланиб келаётган аёллар ушланди, деб хабар бермоқда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси.
Қайд этилишича, 9 февраль куни вилоят ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Андижон шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида Д.И. исмли аёл (1983 йилда туғилган) вақтинча яшаб келаётган хонадонида бошқа бир аёл К.Й.ни 250 минг сўм эвазига мижоз билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида аёл томонидан тақдим этилган 250 минг сўм пуллар ашёвий далил тариқасида холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилган.
Шунингдек, 14 март куни Андижон шаҳрида ўтказилган тадбирда Ш.Д. исмли аёл (1993 йилда туғилган) яшаш хонадонида Д.М.ни (1998 йилда туғилган) шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган. У қизни 800 минг сўм эвазига бир нафар эркак билан жинсий алоқа қилиши учун шарт-шароит яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Тадбир давомида 800 минг сўм пул далилий ашё тариқасида холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда юқоридаги ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди