10:46 / 14.04.2022
1 318

Тошкентда аёл Gentra’дан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланди

Тошкентда аёл Gentra’дан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Chevrolet Lacetti (Gentra) транспорт воситаси аёл киши салондан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан текширув ўтказилди.

Аниқланишича, 17 март куни тахминан соат 21:00 ларда ҳайдовчи М.С. (1986 йилда туғилган) Gentra автоуловини Чилонзор туманида бошқариб кетаётган вақтида автомобиль ичида ўтирган йўловчи Г.А. (1996 йилда туғилган) йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмининг чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда аёл Gentra’дан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланди