Фото: Прокуратура департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда Кадастр агентлигининг Фарғона тумани филиали мутахассиси С.О. филиалнинг собиқ ходими муқаддам ЖКнинг 228-моддаси билан судланган Г.Р. билан олдиндан тил бириктирган. Икковлон «A.O.» фермер хўжалигининг 1,5 гектар очиқ ер майдонининг 18 сотихида гўёки 2 та 9 сотихли уй-жой мавжудлиги ҳақида сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлашиб, ушбу 18 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 7 500 АҚШ долларига сотганликлари аниқланиб, текширув давомида С.О ва Г.Р. томонидан 200 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди