07:00 / 15.04.2022
881

Андижонда фуқароларнинг телефони ва пулларини ўғирлаган сохта ИИБ ходими ушланди

Андижонда фуқароларнинг телефони ва пулларини ўғирлаган сохта ИИБ ходими ушланди
Андижон шаҳрида ўзини Ички ишлар органи ходими деб таништириб, фуқароларни тунаб келаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, 1 апрель куни соат 11:00 да номаълум шахс ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида Андижон шаҳрида жойлашган «Алишер Навоий» истироҳат боғига келиб, шу ердан ўтиб кетаётган Булоқбоши туманида яшовчи М.И.ни (18 ёшли) тўхтатган. Унга ўзини ИИО ходими эканини, гўёки ушбу ҳудудда профилактик ишларини олиб бораётганини айтиб, ёнидаги уяли телефон аппаратида тақиқланган видео лавҳалар, эгнидаги кийимларида тақиқланган нарсалар бор ёки йўқлигини текшириб кўриши кераклигини тушунтириб, ушбу нарсаларни унга тақдим қилишини талаб қилган. У М.И.га тегишли бўлган нархи 1,5 миллион сўм бўлган Redmi 9C телефон аппаратини ҳамда шимининг чўнтагидаги 470 минг сўм пулларни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Бундан ташқари, номаълум шахс жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 8 апрель куни соат 15:15 да Андижон шаҳар «Эркин» маҳалласида жойлашган «Регистон» майдонида Олтинкўл туманида яшовчи Т.О.нинг (20 ёшли) ёнига келиб, юқорида кўрсатилган важларини келтирган. Т.О.га тегишли нархи 2 миллион сўмлик Samsung А10С русумли уяли телефонини сўраб олиб, ушбу телефон аппаратини қайтариб бермасдан, очиқдан очиқ талон-тарож қилиб, воқеа жойидан қочиб яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам судланган А.И. (27 ёшли) содир этгани аниқланган. Ундан талончилик йўли билан қўлга киритилган Т.О.га тегишли Samsung А10С русумли уяли телефони ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда фуқароларнинг телефони ва пулларини ўғирлаган сохта ИИБ ходими ушланди