07:30 / 15.04.2022
940

Самарқандда 40 сотих ерни 20 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Самарқандда 40 сотих ерни 20 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди
Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида 40 сотих ер майдонини 20 минг 400 долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ДХХнинг вилоят бошқармаси хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ
Вилоятнинг Паст Дарғом туманида яшовчи 40 ёшли фуқаро Р.Б. 30 ёшли Р.О. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарога ўзини туман ҳокимлигининг юқори лавозимли ходими деб таништирган. Таништирув давомида фермер хўжалиги тасарруфидаги 40 сотих ер майдонини 20 минг 400 доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан ушбу маблағларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 40 сотих ерни 20 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди