Халқимизда “Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним”, деб бежиз айтилмаган. Афсуски, баъзи бир мулкчилик субъектлари ўз фаолияти қамровини кенгайтириш мақсадида тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган молиявий ёрдамдан фойдаланганидан кейин, мажбуриятларини бажариш фурсати етган пайтда масъулиятини унутиб қўяётгани ачинарли ҳолат.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти Оқолтин туман бўлими томонидан вақтида қайтарилмаган банк кредитларини ундириб берилиши борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида кредит қарздорлиги мавжуд бўлган 12 та юридик ташкилотларнинг 27 дан ортиқ мол-мулклари қонунда белгиланган тартибда хатланиб, онлайн аукцион савдосига чиқарилиши таъминланган.
Хусусан, яқинда қиймати 975 млн.сўмни ташкил этувчи кредит маблағларини ўз вақтида қайтармаган “Жўрабек ишонч савдо” масъулияти чекланган жамиятининг савдо дўкони хатланиб, онлайн аукцион савдосига чиқарилди.
Ўтказилган онлайн аукционда 975 млн.сўмга баҳоланган савдо дўконига харидор чиқмаганлиги сабабли кредитни қоплаш мақсадида бино банкка таклиф қилинди ва банкнинг балансига ўтказиб берилиши таъминланди. Натижада ижро ҳужжатининг ижроси қонунда белгиланган тартибда амалда тамомланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди