
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мурод Шералиев автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, жаримани ўзи тўлаши кераклигини айтган.
«Ҳайдовчининг мажбуриятлари йўл ҳаракати қоидаларида алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ҳайдовчи олдиндаги йўловчини хавфсизлик камарини тақиши учун огоҳлантириши керак, ундан кейин йўловчи камарни тақмаса, унинг ўзига чора кўрилади, ҳайдовчига эмас», — деган ЙҲХХ бошқарма бошлиғи ўринбосари.
Мурод Шералиев йўловчига чора кўрилишига батафсил тўхталмаган. Масалан, қандай жазо тури қўлланилади: жаримами, огоҳлантириш ёки бошқами? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар