Президент раислигида ўтган видеоселекторда аҳоли томорқаларига етиб бормаётган сув энг катта муаммо экани қайд этилди ва тегишли чоралар кўриш белгиланди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга:
● экин турлари жойлашувидан келиб чиқиб, аҳоли томорқаларини суғориш учун 4 миллиард куб метр сувни тақсимлаш;
● ҳар бир маҳалла кесимида ариқ очиш, тозалаш, тармоқларни тиклаш бўйича графикни тасдиқлаб, ишларни бошлаш топширилди.
Бу ишлар учун республика бюджетидан 50 млрд сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 50 млрд сўм йўналтирилади.
Шунингдек, Қўшработ, Нуробод, Конимех, Пешку, Чироқчи, Жарқўрғон, Бойсун, Оҳангарон, Ғаллаорол, Фарғона каби туманларида сув таъминоти оғир маҳаллаларда қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплашга бюджетдан 50 млрд сўм ажратилади.
Cув танқислиги оқибатларини юмшатиш бўйича бир ҳафта муддатда алоҳида дастур қабул қилинади.
Сув хўжалиги вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 октябрга қадар:
● 4,5 минг км суғориш тармоқларини тозалаш ва 231 км бетонлаш;
● 3 мингта гидротехник иншоотни таъмирлаш;
● 3,5 мингта насос ўрнатиш, 490 км насос қувурларини таъмирлаш ва 281 та қудуқ қазишни таъминлаш топширилди.
Ушбу мақсадлар учун 300 млрд сўм маблағ босқичма-босқич ажратилади.
«Ўтган йили декабрь ойида 2022 йил учун тижорат банкларига 2 трлн сўм имтиёзли кредит ресурслари берилган эди. Бироқ бугунги кунга қадар тижорат банкларига киритилган 790 млрд сўмлик талабномадан атиги 53 фоизи, айрим ҳудудларда эса 25-30 фоизи молиялаштирилган холос», — деди Президент.
Шунинг учун маҳсулот етиштиришни молиялаштириш бўйича қўшимча янги тизим жорий этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди