23:30 / 16.04.2022
1 553

«Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Менда кўп маълумот бор» — Шавкат Мирзиёев

«Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Менда кўп маълумот бор» — Шавкат Мирзиёев
Бизнес лойиҳаларига кредит бериш учун қўшимча 500 миллион доллар ажратилаётгани банкчилар зиммасидаги катта масъулият. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.

Текширувларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетаётганлигини таҳлил қилган президент асоссиз равишда тадбиркорга халақит беришни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

«Энг юқори — Тошкент шаҳар ҳокими, ўзи тадбиркор бўлса ҳам, 11 мингта текшириш ташкил қилган. Сурхондарёда 6 мингта, 3 бараварга кўпайтирган Боболов. Тошкент вилояти 1,5 бараварга ортиб 8 мингтага, Фарғонада 1,6 баравар ортиб 7 мингтага кўпайган. Тошкент шаҳар ҳокими, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилояти ҳокимлари бир ҳафта муддатда тадбиркорлар билан учрашиб, ечимини, айтилган гапларини ёзиб олиб менга беради. Кафолат берасан тадбикорларга. Қарор қабул қилинади, тадбикорлик фаолиятига асоссиз аралашувнинг олдини олиш учун энди 22 турдаги текширув фақат ва фақат бизнес-омбудсманнинг рухсати билан амалга оширилади», — дейди президент.

Шунингдек, давлат раҳбари, ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули эканлигини таъкидлади.

«Инфраструктурага жавоб берадиган — газ, ‘свет’ ва ҳоказо, ўшалар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Менда кўп маълумот бор. Шунча қийналиб топган пулимизни ҳалоллик билан халқимизга етказиш бўйича ҳаракат қиляпмиз, лекин йўлимизда ер бериш, ер олиш, ер сотиш бўляпти. Биласизларми, бу нарсаларни эшитиш менга қандай алам қилади?», — дейди президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Менда кўп маълумот бор» — Шавкат Мирзиёев