Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, бир гуруҳ оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиб келган, Қоракўл туманида яшовчи, 1983 й.т. фуқаро кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи эканлиги тўғрисида маълумотлар олиниб, тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди ва наркосавдогар кузатувга олинди.
Қоракўл тумани Тайқир МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўл ёқасида у 1 кг. 681 гр. «опий» моддасини 1959 й.т., муқаддам судланган шахсга 9.100 АҚШ долларига сотган вақтида, уларнинг ҳар иккиси ҳам қўлга олинди.
Шунингдек, дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, оғуфуруш келгусида сотиш мақсадида яшаш хонадонининг томорқасига 1 кг. 68 гр. «опий» моддасини яшириб қўйганлиги маълум бўлиб, у ҳам холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўз навбатида, мусодара этилган гиёҳвандлик воситалари афғонистонлик наркокурьерлар томонидан келтирилганлиги тўғрисида маълумотлар олиниб, Хизмат ходимлари ҳамда вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирнинг иккинчи босқичи амалга оширилди.
Натижада, 1971 йил Афғонистоннинг Балх вилоятида туғилган Афғонистон фуқароси 940 гр. «опий» моддасини Бухоро шаҳрига олиб келиб, 2.500 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу гиёҳвандлик воситаси бошқа афғон наркокуръерлари томонидан божхона назоратидан яшириб, мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтилган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 3 кг. 689 гр. «опий» моддаси мусодара қилинди.
Ҳозирда Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан ҳар уччала фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди