20:37 / 17.04.2022
1 496

ДХХ Сирдарёда Сурияга кетмоқчи бўлганларни қўлга туширди

ДХХ Сирдарёда Сурияга кетмоқчи бўлганларни қўлга туширди
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ва вилоят Ички ишлар Бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Суриядаги «Катибатуль Тавҳид ва Жиҳод» халқаро террористик ташкилоти аъзолари томонидан очилган «виртуал гуруҳ»га аъзо бўлиб, ундаги ақидапарастлик материалларни бошқаларга тарқатиб келган 7 нафар шахслар ушланди.

Ушбу фуқаролар, Суриядаги жангарилар раҳнамоларининг онлайн дарсларида иштирок этиб келишган ва маълум муддат ичида улардан 2 нафари (2001 йилда туғилган M.O. ва 2002 йилда туғилган M.M.) радикал ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга чиқиб кетишга тайёргарлик кўришган. Яшаш жойларида ўтказилган тинтув жараёнида, қўлга олинганлардан жиноятга алоқадор ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.

Тўпланган ашёвий далиллар асосида, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси тергов бўлими томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Сирдарёда Сурияга кетмоқчи бўлганларни қўлга туширди